МАЛАКАВИЙ ИМТИҲОНЛАР


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/2-сон қарори билан тасдиқланган “Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ”га асосан фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқотларини олиб бораётган изланувчилар қуйидагилардан малакавий имтиҳонларни топширади:
-ихтисослик (диссертация мавзусига мувофиқ). Математик моделлаштириш асослари фани бўйича саволлар аниқ ва табиий фанлар, Математик статистика асослари фани бўйича саволлар эса, иқтисодиёт, тиббиёт ва педагогика фанлари (ихтисосликлари) бўйича малакавий имтиҳонлар саволлари таркибига киритилади;
-чет тили (инглиз, француз ёки немис тили). Диссертацияни бажариш учун бошқа чет тилини билиш талаб қилинадиган ҳолларда, чет тилидан малакавий имтиҳон иш бажарилаётган муассасанинг тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) билан келишилган ҳолда тақдимномада кўрсатилган чет тилидан топширилади. Бунда IELTS (ўртача 5,5 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган) ҳамда камида В2 даражасидаги CEFR, Test DaF (Test Deutsch als Fremdsprache fur auslandische Studienbewerber), GOETНE-ZERTIFIKAT, DALF (Diplome approfondi de langue francaise) ва Давлат тест марказининг малакавий сертификатга эга бўлган изланувчилар мазкур ҳужжатларнинг амал қилиш муддати давомида чет тили бўйича малакавий имтиҳонни топширишдан озод этилади.
Малакавий имтиҳонларни қабул қилиш сессия шаклида февраль, май, ноябрь ва декабрь ойларида белгиланган режа асосида ўтказилади, мазкур Низомнинг 23-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.