Xabar-Institut yangiliklari

image description

ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

Самарқанд Ветеринария медицинаси институтига Туркиянинг Muğla Sıtkı Koçman University вакиллари ташриф буюрди. Меҳмонлар  институт ректори, профессор Худайназар Юнусов қабулида бўлдилар. Университетнинг Ташқи алоқалар бўлими бошлиғи, биология фанлари   доценти Ришад Унал ташриф мақсади ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.

Айни кунда  пойтахтимизда   “Educatioh and Job-2019”  Ҳалқаро Форуми  бўлиб ўтмоқда.  Дунёнинг 30 тага яқин мамлакатлари Олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этаётган мазкур ҳалқаро анжуманда  Туркия ОТМ мутасаддилари ҳам иштирок этишмоқда.

Muğla Sıtkı Koçman University Туркиянинг етакчи ОТМдан  ташкил топган топ  50 таликка кирган.  Кичик шаҳар Муғлада  жойлашган.  Университет  1992 йилда фаолиятини бошлаган. Айни кунда  45 000  нафар  талабалар  таҳсил олади. Университет таркибида  4 та илмий – тадқиқот  институтлари фаолият кўрсатади,  21 та  факультетдан иборат.

Muğla Sıtkı Koçman University докторанти, ҳамюртимиз Нилуфар Тинчликованинг сўзларига кўра, бундан 2 йил олдин, яъни 2017 йилда  мазкур университетда  Ветеринария медицинаси факультети ташкил этилган.

Туркияликлар  Самарқанд Ветеринария медицинаси институти ҳақида яхши билишади ва келажакда ушбу таълим муассаси билан илмий ва амалий ҳамкорликни амалга ошириш режалаштирилган.

Х.Юнусов   меҳмонларга институтнинг илмий салоҳияти, бу ерда олиб борилаётган илмий ишлар,  тадқиқотлар, ўқув жараёнларига татбиқ этилаётган  янгилик ва  ўзгаришлар ҳақида  қисқача  гапириб берди.

Ришад Уналнинг сўзларига кўра, Muğla Sıtkı Koçman University талабаларининг 2500 нафарга  яқинини ҳорижликлар ташкил этади. Улар учун университетда барча шарт-шароитлар мавжудлиги, четдан келган  талабалар  500 лира миқдорида  стипендия олишлари мумкинлиги ҳақида ҳам айтилди. Меморандум имзоланиб,  алоқалар йўлга қўйилган тақдирда, бу ҳар икки томон учун ҳам яхши самаралар  бериши  мумкинлиги хусусида   фикр-мулоҳазалар алмашилди.  

Учрашув сўнгида томонлар бир-бирларига  рамзий эсдалик совғаларини тақдим этишди.

PS: Ришад Уналнинг ҳамроҳи Нилуфар Тинчликова ҳамюртимиз ҳисобланиб, айни кунда Туркиянинг мазкур таълим даргоҳида докторантура босқичида   ўқимоқда (Турк тили ва адабиёти бўйича) Турк тилида  ширинсуханлик билан бийрон сўзлаётган бу қизни дастлаб турк деб ўйлагандик.  Ҳамшаҳримиз ҳам экан. Институт Ишлар бошқармаси бошлиғи Абдувафо Чўлиевнинг  тўнғич фарзанди, суюкли қизлари Нилуфарга ҳам омад тилаймиз!

АЛОҚАЛАРИМИЗ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНАВЕРСИН! 

 

Ахборот хизмати

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz